Кирилл-лотин ўгиргич: матнни кирилл, лотин ва янги лотин ёзувлари орасида бир зумда ўгиринг

Word учун Боғланиш

Қайси ёзувдан

Word (.docx), PDF ёки .txt · 1 MB гача · файлни шу ерга судраб ташлаш ҳам мумкин

Қайси ёзувга

Ctrl + Энтер — натижадан нусха олиш

Тарих

Охирги 15 та ўгириш фақат шу браузерда сақланади. Матн ёзишни тўхтатганингиздан 5 сония кейин, нусха олганда ёки юклаб олганда қўшилади.

Ёзув Про

Узун матнлар, катта файллар ва бир нечта файлни бирданига ўгириш учун. Бепул тарифда бир мартада 5 000 сўзгача ўгирилади.

БепулPro

Нархи: ойига 19 000 сўм ёки йилига 149 000 сўм. Ёзинг — тўловдан кейин сизга Про калити юборилади.

Про сўраш Нархлар ва батафсил

Yozuv — ўзбек матнини учала алифбо орасида тез ва аниқ ўгирадиган бепул онлайн восита.

Yozuv нима қила олади

Қандай фойдаланилади

  1. Матнни юқоридаги ойнага ёзинг ёки жойланг, ёхуд Word, PDF ёки TXT файлни ташланг.
  2. Қайси ёзувга ўгиришни танланг: кирилл, лотин (1995) ёки янги лотин (2026).
  3. Натижадан нусха олинг ёки файлни юклаб олинг. Сариқ сўзларга бир кўз югуртиринг.

Бепул ва Pro

Оддий фойдаланиш бепул: бир мартада 5 000 сўзгача матн ва 1 МБ гача файл. Катта ҳажмдаги иш учун Pro (ойига 19 000 сўм): 12 МБ гача файллар, 300 саҳифагача PDF ва бир мартада 20 тагача файл (битта .zip қилиб юклаб олинади). Pro ҳақида батафсил

Кирилл, лотин (1995) ва янги лотин (2026) ҳарфлари

КириллЛотин (1995)Янги лотин (2026)
ЎўOʻ oʻÖ ö
ҒғGʻ gʻĞ ğ
ШшSh shŞ ş
ЧчCh chÇ ç
ҚқQ qQ q
ҲҳH hH h
ХхX xX x
ЖжJ jJ j
ЙйY yY y
ЁёYo yoYo yo
ЮюYu yuYu yu
ЯяYa yaYa ya
ЭэE eE e
Ъъʼʼ

Қолган ҳарфлар учала алифбода бир хил ўқилади. Кириллдаги Ц, Ъ, Ь ҳарфлари лотинда қоидага қараб ёзилади.

Кўп бериладиган саволлар

Бу бепулми?

Ҳа. Бир мартада 5 000 сўзгача матн ва 1 МБ гача файлни рўйхатдан ўтмасдан бепул ўгириш мумкин. Каттароқ файллар ва бир нечта файлни бирданига ўгириш учун Pro бор.

Матним хавфсизми?

Ҳа. Ўгириш сизнинг браузерингизда бажарилади: матн ҳам, файл ҳам серверга юборилмайди ва сақланмайди.

Бу таржимонми?

Йўқ. Yozuv тилни ўзгартирмайди, фақат алифбони: ўзбекча матн ўзбекчалигича қолади, фақат кирилл, лотин ёки янги лотин ҳарфларида ёзилади.

Янги лотин алифбосида қайси ҳарфлар ўзгарди?

Тўрт ҳарф: Oʻ → Ö, Gʻ → Ğ, Sh → Ş, Ch → Ç. Қолган ҳарфлар 1995 йилги лотин алифбосидагидек қолади. Батафсил: янги лотин алифбоси.

Нега баъзи сўзлар сариқ рангда?

Баъзи сўзларни қоиданинг ўзи билан аниқ ўгириб бўлмайди: масалан, кириллдаги ц лотинда s ёки ts бўлади (цирк → sirk, лицей → litsey). Луғатда йўқ бундай сўзлар сариқ билан белгиланади — уларни текшириб чиқинг ва керак бўлса қаламча тугмаси билан тузатинг.

Word ёки PDF файлни ўгирса бўладими?

Ҳа. Word (.docx) ҳужжати жойида ўгирилади: форматлаш, жадвал ва расмлар сақланади. PDF файлдан фақат матн олинади, натижа оддий матнли PDF, Word ёки TXT бўлади. Сканерланган PDF (расм) ўқилмайди.

Интернет бўлмаса ишлайдими?

Ҳа. Сайтни бир марта очганингиздан кейин у интернетсиз ҳам ишлайди. Телефонда уни илова сифатида ўрнатиб қўйиш мумкин.