Ўгиргичга қайтиш

Кўп бериладиган саволлар

Янги алифбо, файллар, махфийлик ва Pro ҳақида қисқа жавоблар.

Умумий

Бу бепулми?

Ҳа. Бир мартада 5 000 сўзгача матн ва 1 МБ гача файлни рўйхатдан ўтмасдан бепул ўгириш мумкин. Каттароқ файллар ва бир нечта файлни бирданига ўгириш учун Pro бор.

Бу таржимонми?

Йўқ. Yozuv тилни ўзгартирмайди, фақат алифбони: ўзбекча матн ўзбекчалигича қолади, фақат кирилл, лотин ёки янги лотин ҳарфларида ёзилади.

Нега баъзи сўзлар сариқ рангда?

Баъзи сўзларни қоиданинг ўзи билан аниқ ўгириб бўлмайди: масалан, кириллдаги ц лотинда s ёки ts бўлади (цирк → sirk, лицей → litsey). Луғатда йўқ бундай сўзлар сариқ билан белгиланади — уларни бир кўриб чиқинг.

Нотўғри чиққан сўзни қандай тузатаман?

Сариқ сўз ёнидаги қаламча тугмасини босинг ва тўғри ёзилишини киритинг. Yozuv уни шу браузерда эслаб қолади ва кейинги сафар шундай ўгиради. Хатони муаллифга ҳам юборишингиз мумкин: натижадаги сўзни белгилаб, “Хато ҳақида хабар бериш”ни босинг.

Апостроф қандай ёзилади: ў ёки ў?

Стандарт бўйича oʻ, gʻ учун махсус белги (ʻ) ва тутуқ учун (ʼ) ишлатилади — lex.uz дагидек. Керак бўлса, натижа остидаги “Апостроф” менюсидан оддий ' белгисини танланг.

Янги алифбо 2026

Янги лотин алифбоси қачондан кучга киради?

Қонун 2026 йил 21 октябрда имзоланди ва 2027 йил 22 апрелдан кучга киради. Батафсил: янги лотин алифбоси.

Қайси ҳарфлар ўзгарди?

Тўрт ҳарф: Oʻ → Ö, Gʻ → Ğ, Sh → Ş, Ch → Ç. Қолган ҳарфлар 1995 йилги лотин алифбосидагидек қолади.

Ng ҳарфи нима бўлди?

Ng энди алоҳида ҳарф ҳисобланмайди, лекин сўзлар ўша-ўша ёзилади: tong, ming. Алифбода 28 ҳарф ва тутуқ белгиси бор.

Янги ҳарфларни қандай ёзаман?

Сайтда матн ойнаси остидаги ҳарф тугмалари бор. Компьютерда туркча (Turkish Q) клавиатурани қўшинг — унда ö, ğ, ş, ç тугмалари бор. Телефонда o, g, s ёки c ҳарфини босиб туринг.

Файллар

Word ёки PDF файлни ўгирса бўладими?

Ҳа. Word (.docx) ҳужжати жойида ўгирилади: форматлаш, жадвал ва расмлар сақланади. PDF файлдан фақат матн олинади. Сканерланган PDF (расм) ва эски .doc файллар ўқилмайди.

Қанча катта файлни ўгириш мумкин?

Бепул: 1 МБ гача ва 30 саҳифагача PDF. Pro: 12 МБ гача, 300 саҳифагача PDF ва бир вақтда 20 тагача файл.

Натижани қайси форматда юклаб оламан?

Матн (TXT), Word (.docx) ёки PDF. Бир нечта файлни ўгирсангиз, ҳаммаси битта .zip архивда юкланади (Pro).

Махфийлик ва интернетсиз ишлаш

Матним серверга юбориладими?

Йўқ. Ўгириш тўлиқ браузерингизда бажарилади: матн ҳам, файл ҳам ҳеч қаерга юборилмайди ва сақланмайди. Махфийлик сиёсати.

Интернет бўлмаса ишлайдими?

Ҳа. Сайтни бир марта очганингиздан кейин у интернетсиз ҳам ишлайди. Телефонда браузер менюсидан “Бош экранга қўшиш”ни танлаб, илова каби ўрнатиб қўйинг.

Word қўшимчаси

Word қўшимчаси нима?

Word лентасида “Yozuv” варағи пайдо бўлади: Кирилл, Лотин 1995, Лотин 2026 тугмалари билан ҳужжатни форматини бузмасдан ўгирасиз. Қўшимча бепул ва чекловсиз.

Қандай ўрнатаман?

Windows, Mac ва браузердаги Word учун қадамма-қадам йўриқнома: Word учун қўшимча.

Бепул ва Pro

Pro нима беради?

Чекловсиз матн, 12 МБ гача файл, 300 саҳифагача PDF ва бир вақтда 20 та файл. Ҳаммаси ўша-ўша браузерингизда. Батафсил.

Pro қанча туради?

Ойига {мо} сўм ёки йилига {й} сўм (ойига тахминан {м} сўм).

Pro қандай олинади?

Telegram ботимиз @yozuvlar_app_bot орқали. Тўловдан кейин бот калит юборади — уни сайтдаги Pro ойнасига қўясиз.

Пул автоматик ечиладими?

Йўқ. Калит муддати тугагач, Pro ўз-ўзидан тўхтайди ва сайт бепул тарифга қайтади. Ҳеч нарса йўқолмайди.

Жавоб топилмадими?

Ботга ёзинг ёки электрон почта орқали мурожаат қилинг — тез жавоб берамиз.

Telegramда ёзиш a.abdurakhmonov09@gmail.com

Логотипимиздаги 8 қиррали юлдуз — Самарқанддаги Шоҳи Зинда кошинларидан илҳомланган гириҳ нақши. Ўзбек ёзуви бир асрда араб, лотин, кирилл ва яна лотин алифбосини кўрди — Yozuv уларни бир-бирига боғлайди. Логотип ҳақида →